Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши

«Торино» ҳужумчиси Андреа Белотти «Челси» қизиқишлари доирасида турибди.
Tuttosport хабарига кўра, «кўклар» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте ушбу футболчини клубда кўришни истамоқда.
Аммо «Челси» хўжайини Роман Абрамович ушбу 23 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашни истамаяпти, футболчининг шартномасида айнан шунча маблағ кўрсатилган.
Қайд этиш керакки, лондонликлар клуби ёзги трансферлар вақтида бир ҳужумчи сотиб олган. Жамоа Альваро Мората учун «Реал»га 65 миллион евро тўлади.
Бундан аввалги хабарларда Конте ва клуб раҳбарияти жамоани ривожлантириш масаласида келишувга эриша олмаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

02:11 / 29.05.2025
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбэк қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди

14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари

21:06 / 10.03.2025