Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: «Барселона» собиқ футболчиси Паулиньо трансфери устидан масхара қилди
«Барселона» собиқ футболчиси, «Олтин тўп»-1994 соҳиби Христо Стоичков каталонияликларнинг янги футболчиси Паулиньо устидан масхара қилди. Паулиньо «Камп Ноу»даги таништирув маросимида тўпни оёғида уч мартагина тепиб туришни уддалаб, кейин уни тушириб юборганди.
Тўпни эркин ҳаракатлар билан бошқариб жонглёрлик қобилиятини кўрсатган Стоичков «Барселона» президенти Жозеп Бартомеуга мурожаат қилди: «Барто, мен ҳозир бўшман», дея ўзини футболчи сифатида тавсия қилди.
Маълумот учун, 51 ёшли болгариялик футболчи ўз вақтида «Барселона» сафида (90-йилларда) 4 карра Испания чемпиони, Европа чемпионлар кубоги соҳиби, УЕФА Суперкубоги ва кубок эгалари кубоги бош совринини қўлга киритганди.

Мавзуга оид

23:49 / 16.07.2025
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади

08:50 / 03.07.2025
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

11:33 / 19.05.2025