АПЛ. "Ливерпуль" "Арсенал"ни йирик ҳисобда енгди

Фото: Twitter/Premierleague
Англия чемпионати 3-турининг марказий ўйинида "Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
17-дақиқада Фирмино ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Мане орадаги фарқни 2тага етказди. Иккинчи бўлимнинг 12-дақиқасида Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйиндаги сўнгги гол 77-дақиқада Старриж томонидан киритилди.
Яна бир ўйинда "Тоттенҳэм" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.
Мезбонлар сафида Алли гол урган бўлса, меҳмонларнинг голига Вуд муаллифлик қилди.
Ливерпуль – Арсенал 4:0
Голлар: 1:0 – 17 Фирмино, 2:0 – 40 Мане, 3:0 – 57 Салах, 4:0 – 77 Старриж.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Фирмино (Милнер, 80), Жан (Груйич, 84), Салоҳ, Вейналдум, Мане (Старриж, 74), Хендерсон.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Бельерин, Холдинг, Жака, Окслейд-Чемберлен (Ляказетт, 62), Озил, Рэмзи (Коклен, 46), Санчес (Жиру, 62), Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Уэлбек (22), Гомес (23), Жака (40), Озил (49), Холдинг (73).
Тоттенҳэм – Бёрнли 1:1
Голы: 1:0 – 49 Алли, 1:1 – 90 Вуд.
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Дембеле (Санчес, 90), Алли, Эриксен (Уинкс, 88), Дайер, Кейн, Сон Хын Мин (Сиссоко, 70).
Бернли – Хитон, Лоутон, Уорд, Тарковски, Ми, Брэйди, Гудмундссон (Вуд, 57), Корк, Дефур (Вествуд, 81), Арфилд, Воукс (Барнс, 57).
Мавзуга оид

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

20:31 / 16.04.2025