Шимолий Корея янги ракета синовини қачон ўтказиши мумкинлиги маълум

Фото: AP
Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракетани мамлакат ғарбий қирғоқларига навбатдаги парвозни амалга ошириш учун олиб ўтмоқда, деб хабар беради Asia Business Daily манбаларга асосан.
«Разведка маълумотларига мувофиқ, Шимолий Корея олтинчи ядро синовидан бир кун ўтиб, 4 сентябрь куни битта қитъалараро баллистик ракетани ҳаракатланувчи учириш қурилмасида ғарбий қирғоққа олиб ўтишни бошлади», - дея хабар матнини келтиради РИА Новости.
Таъкидланишича, янги ракета синови КХДР ташкил этилган кун – 9 сентябрда амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид

18:19 / 28.04.2025
КХДР урушдаги иштирокини илк бор тасдиқлади

10:16 / 08.04.2025
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

14:08 / 07.02.2025