Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг машҳур YouTube-блогери яна ирқчиликда айбланди

Фото: TechCrunch
Роликларини YouTube’нинг 57 миллион обуначиси кузатиб борадиган PewDiePie видеоблогери ирқчилик билан боғлиқ можаро марказида қолди. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда.
Блогер Player Unknown Battlegrounds ўйинидаги стримларидан бирида қора танли персонажга нисбатан ҳақоратомуз сўз ишлатган. Стрим ёзуви ижтимоий тармоқларда тезкорлик билан тарқади, у ерда эса PewDiePie’ни ирқчиликда айблашди.
Бунга қадар ҳам YouTube’даги энг машҳур блогер жамоатчилик томонидан антисемитизм руҳидаги ҳазиллари ва ўз видеоларидаги нацистлар белгилари бўлган тасвирлар сабаб бир неча марта танқид остига олинганди.
Август ойининг охирида YouTube 12 йилда биринчи марта дизайн ва логосини янгилагани хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди

12:18 / 17.07.2025
Болаларни ўткир тиғли буюмлар билан уриштирган блогер жавобгарликка тортилди

20:46 / 26.06.2025
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади

18:00 / 05.06.2025