БМТ биносида Регистон майдонининг макети ўрнатилди

Фото: ЎзА
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг туҳфаси – Регистон майдонининг макети топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл, Бош Ассамблея сессиясига келган дипломатлар, БМТ ахборот маркази ходимлари қатнашди.
Инсоният цивилизацияси бешикларидан бири бўлган Ўзбекистонда илм-фан, маданият, савдо, меъморлик, ҳунармандлик азалдан ривожланган. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган Самарқандда турли ўлкалардан келган инсонлар аҳил-иноқ яшаган. Регистон эса ана шундай қадимий ва умумбашарий шаҳарнинг бетакрор рамзига айланган. Мажмуа 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Регистон майдонининг макети юртимизнинг қўли гул уста ҳунармандлари томонидан ясалган бўлиб, қимматбаҳо металл ва гўзал миллий нақшлар билан безатилган.
Ўзбекистоннинг "ташриф қоғози" бўлмиш ушбу экспонатнинг БМТ штаб-квартирасининг энг гавжум жойларидан бирига, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилганида ўзига хос чуқур рамзий маъно бор, деди давлат раҳбари.
БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл шундай гўзал ва теран мазмунга эга туҳфа учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид

11:58 / 09.04.2025
БМТ 13 мингга яқин украиналик тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади

21:12 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси билан учрашди

19:02 / 04.04.2025
БМТ: Сунъий интеллект туфайли бой ва камбағаллар ўртасидаги тафовут ўсмоқда

18:57 / 02.04.2025