Эрон янги баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди

Фото: Reuters
Эронда янги "Хуррамшаҳр" баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Ракетанинг учирилиши видеоси Эроннинг PressTV телеканали сайтида жойлаштирилган.
22 сентябрда ракета Теҳрондаги ҳарбий парадда илк бор намойиш қилинганди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бригада генерали Амир-Али Ҳожизода маълум қилганидек, ракетанинг учиш узоқлиги 2 минг км ташкил қилади. У, шунингдек, бир нечта жанговар каллакни ташишга қодир. Ҳожизоданинг айтишича, ракета яқин келажакда қуролланишга олинади.
Теҳронда ўтган парадни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам кузатган. Унинг айтишича, Эрон ўз ҳарбий салоҳиятини келгусида ҳам ошириб боради ва бошқа давлатлар бунга халақит қила олмайдилар. Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон ўзининг мудофаа салоҳиятини ҳеч қачон ҳужум қилиш учун қўлламаган. У, шунингдек, Эрон 2015 йилда ядро дастури бўйича эришилган келишувга содиқлигини айтган.
Ҳарбий парад 1980-1988-йиллардаги Эрон-Ироқ уруши хотирасига муқаддас мудофаа ҳафталиги бошлангани шарафига ўтди. Бу тадбир Эронда ҳар йили ўтказилади. Янги ракета эса бу урушдаги илк жанглардан бири борган чегарадаги Хуррамшаҳр шаҳри шарафига шундай аталди.

Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

14:18 / 22.05.2025
АҚШ яна Россиягача етиб борадиган ракетани синовдан ўтказди

20:49 / 15.05.2025