Анқара Ироқда ҳарбий операция ўтказиши мумкинлигини истисно қилмаяпти

Фото:aa.com.tr
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Ироқ Курдистонининг Ироқдан мустақил бўлиши референдуми мавзусига изоҳ бериб, агар Ироқда этник туркманлар бирор муаммога дуч келсалар, унда Анқара зудлик билан минтақада ҳарбий операция бошлашини айтди.
Вазир қўшни Суриядаги вазиятга ҳам эътибор қаратган. Унинг айтишича, охирги кунларда Россия ҳарбий-коинот кучлари Суриянинг Идлиб вилоятини фаол равишда бомбардимон қилмоқда. Бу вилоятда террорчилик ташкилотлари ҳаракат қилмоқда ва улар билан шубҳасиз курашни давом эттириш лозим. Бироқ бу авиазарбалар оқибатида тинч аҳоли, ўртамиёна мухолифат жангчилари ҳам ҳалок бўлмоқда, деб айтди Човушўғлу.
Унинг таъкидлашича, бу масалада эътиборлироқ бўлиш лозим. "Гап тинч аҳолига ҳужумлар ҳақида кетаётган бўлса, унда бу ўт очишни тўхтатиш ва Остонада эришилган келишувлар бузилаётганини англатади", деб қўшимча қилган турк вазири.
Мавзуга оид

22:38 / 04.06.2025
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди

22:27 / 02.06.2025