Yomiuri: япониялик сайловчиларнинг 1/3 қисми Абэ тарафдори

Фото: AFP
Япониянинг сайлов ҳуқуқига эга фуқароларининг қарийб 34 фоизи бош вазир Синдзо Абэ етакчилигидаги ҳукмрон Либерал демократик партиясини қўллаб-қувватлашга тайёр. Октябрь ойининг 22-санасида мамлакат парламенти қуйи палатаси учун навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. Yomiuri газетаси томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси шундай дейишга асос бўлмоқда.
Иккинчи ўринда 27 сентябрда ташкил этилган Умид партияси бормоқда. Унга пойтахт префектураси Юрико Коикэ губернатори раҳбарлик қилмоқда.
Нашр сўровига кўра, фақатгина 21 фоиз японияликлар Токио губернатори сиёсий партияни бошқариши билан боғлиқ жорий вазиятни ижобий баҳоламоқда. Аксарият кишилар унинг шаҳарни бошқаришга кўпроқ эътибор бериши керак, деган фикрда. 12 фоиз сўралганлар Коикэ губернаторликдан кетиб, давлат даражасида сиёсий фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобламоқда.
Ўзига хос рейтингнинг учинчи ўрниида 6 фоизлик натижа билан "Янги Комэйто" – ЛДПнинг кичик ҳамкори бормоқда. Сайловчиларнинг 25 фоизи эса ҳозирча номзодлар борасида бир тўхтамга келмаган.
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025