Видео: Футболчилар ҳакамларни дўппослашди
Ҳиндистондаги ҳаваскорлар ўртасидаги чемпионат учрашуви вақтида жамоалардан бирининг футболчилари беллашув ҳакамларига ҳужум қилишди. Ҳодиса тасвирланган видео спорт журналисти Шажи Прабхакараннинг Twitter-саҳифасида эълон қилинди.
Футболчилар ўйин давомида арбитр ва унинг ёрдамчилари билан муштлаша бошлашган. Улардан бири бош ҳакамнинг қорнига оёғи билан зарба берган. «Бундай инсонлар бу чиройли ўйинни ўйнашга лойиқ эмаслар», - дея ёзди журналист ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ Россияда футбол шарҳловчиси ҳакамнинг қарорларини ўта юқори эҳтирос билан қабул қилгани ва шундан сўнг ўйинни шарҳлашдан бош тортгани хабар берилганди.