Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди
23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. ТИВ сайтида шу ҳақида маълум қилинди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов

13:47 / 31.05.2025
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

11:53 / 14.04.2025