Эминем Янги Зеландия Миллий партияси устидан ғалаба қилди

Фото: Reuters
Америкалик рэпер Эминем Янги Зеландиянинг ҳукмрон Миллий партиясига қарши судда ғолиб чиқди. Гап шундаки, Миллий партия ўз сиёсий рекламасида Эминемнинг «Lose Yourself» трекидан фойдаланган. Энди партия рэперга 600 минг Янги Зеландия доллари (412 минг АҚШ доллари) тўлаши керак бўлади.
Суд 2014 йилда парламент сайловлари вақтида жаранглаган мусиқа Эминемнинг трекидан бирозгина фарқ қилишини тасдиқлаган. Бунинг учун зарбли асбоблар, аккордлар ва скрипка партиялари таққосланди.
Миллий партия адвокатлари роликда фойдаланилган мусиқа каталогда Eminem-esque деб аталганини маълум қилишган.
Эминем ва Миллий партия ўртасидаги баҳслар 2017 йилнинг майида бошланган.
Мавзуга оид

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

10:23 / 10.06.2025
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади

10:21 / 08.06.2025