Volkswagen ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

Фото: motor
Volkswagen 2017 йилда янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди: компания 6 миллиондан кўпроқ машина ишлаб чиқарди. Бугунги кунда немис концерни 14 давлатда жойлашган 50 дан кўпроқ заводга эга.
Volkswagen 60 дан кўпроқ модел ишлаб чиқаради, улардан энг оммавийлари Jetta, Golf, Passat, Polo ва Santana моделлари ҳисобланади. Бундан ташқари, компания Arteon фастбэги ва T-Roc ихчам кроссоверига талаб ошганини қайд қилмоқда.
2017 йилда компания Transform 2025+ стратегик режаси доирасида 10 та янги моделни тақдим қилди. Кейинги бир неча йил давомида компания бозорнинг кроссовер ва электрокарлар сегментида иштирокини кенгайтирмоқчи ҳамда 2020 йилгача 19 та йўлтанламас моделини ишлаб чиқармоқчи.
2020 йилдан кейин маркада янги архитектура бўйича қуриладиган электромобиллар оиласи пайдо бўлади. Бу қаторнинг илк моделлари I.D., I.D. Crozz ва I.D. Buzz бўлади.
Мавзуга оид

22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди

20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди

23:42 / 27.11.2024