Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эгей денгизида қочқинлар ўлими сони 85 фоизга камайди

Фото: Haberturk
Эгей денгизини кечиб ўтиш вақтида ҳалок бўлган муҳожирлар сони бир йил ичида 85 фоизга камайди.
2015 йил денгизда 806 қочқин, 2016 йилда 434 қочқин ўлган бўлса, 2017 йилда бу сон 61 нафарни ташкил қилган.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2015 йилда 1 млн га яқин одам Эгей денгизи орқали Европага ноқонуний етиб келмоқчи бўлган.
Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ва мамлакатнинг бошқа хавфсизлик тузилмаларининг биргаликда саъй-ҳаракатлари туфайли ноқонуний муҳожирларнинг кўчишига қарши курашда анча муваффақиятга эришилган.
Бу чораларнинг барчаси денгизда қочқинлар ўлимлари сонининг камайишига олиб келган.
Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати умумий ҳисобда 3066 та рейд ўтказган. Бу рейдлар давомида кўплаб одам савдогарлари қўлга олинган.
2016 йилда Туркиядан Грецияга қочқинларни ноқонуний ўтказишни йўлга қўйган 118 нафар, 2017 йилда эса 171 нафар киши қўлга олинган.
Мавзуга оид

13:08 / 25.07.2025
Россиялик эркак Грецияда 118 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

09:02 / 24.07.2025
Молдовадан қочган олигарх Плахотнюк Грецияда ушланди

17:34 / 07.07.2025
Греция 14 йил ичида илк бор сурияликларга бошпана беришни рад этди

21:51 / 30.06.2025