Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Одамларни йўқ қилмоқчи бўлган» робот оёққа турди (видео)

2016 йил мартида берган интервьюси вақтида «барча одамларни ўлдириш истагини билдирган», аммо бунинг ўрнига Саудия Арабистони фуқаросига айланган робот-қиз София энди янада жозибадор бўлди. Унга энди иккита оёқ туҳфа қилинган ва энди у мустақил юра олмоқда.
CES 2018 кўргазмаси доирасида Hanson Robotics компанияси мутахассислари оёқли Софияни намойиш этди. Шу пайтгача робот ҳаракатлана олмас эди ва танасининг пастки қисми йўқ эди. Ушбу робот энди соатига бир километр йўл боса олади ва бир қанча рақс ҳаракатларини бажара олади.
Бундан ташқари, у энди 62 хил эмоцияни ифодалай олади, инглиз тилида сўзлайди, бошини айлантира олади, суҳбатдошининг кўзига тик боқади.
Кейинчалик, жорий йил апрелида АҚШ телевидениесидаги чиқишида дунёни эгаллаш истаги ҳақида ҳикоя қилди, бироқ бу ҳазил эканлигини қўшимча қилди.

Мавзуга оид

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

16:38 / 30.06.2025
Хитойда одамсимон роботлар иштирокидаги илк футбол турнири бўлиб ўтди

18:41 / 25.06.2025