Дубай компанияси 270 минг долларлик аёллар туфлисини яратди
БААдаги замонавий брендлардан бири Jada Dubai олмослар ва ёқутлар, платина ва олтин билан қопланган аёллар туфлисини яратди. Баланд пошнали туфли ягона нусхада яратилган ва 54 каратли оқ рангдаги бриллиантлар ва 416,2 каратли оқ ёқутлар билан безалган. Туфлининг нархи миллион дирҳамдан кўпроқни (272 минг доллар) ташкил қилади.
Туфлини яратишга бир йилдан кўпроқ вақт кетган. Уни яратиш устида 3 та давлатдан олтин бўйича мутахассислар ишлашган.
Туфли чекланган миқдорда чиқарилган 5 та туфлидан иборат коллекцияга киради. Бу коллекциядан олтин, платина, 16 та оқ бриллиант, 32 та қора бриллиант ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безалган Grace Kelly туфлиси ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид

14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

11:18 / 25.02.2025
Дубайда 247 минг доллар қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

16:33 / 24.02.2025