Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор чемпионлик унвонидан маҳрум этилди – ОАВ
Аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор Мутлақ жангчилик чемпионатининг (UFC) енгил вазндаги чемпионлик унвонидан маҳрум этилди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манба маълум қилди.
Таъкидланишича, ирландиялик жангчи унвонини узоқ вақтдан бери ҳимоя қилмагани сабаб ундан маҳрум бўлган. Макгрегор охирги жангини 2016 йил ноябрда UFC 205 мусобақасида ўтказган. У ўшанда америкалик Эдди Альваресни техник нокаут билан мағлуб этганди.
UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, Макгрегор жангларга қайтиши билан унвон учун жанг қилиш имкониятини олади.
Мавзуга оид

08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди

18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

18:33 / 15.08.2024