Қозоғистондаги фожиага нима сабаб бўлгани айтилди

Фото: Қозоғистон ФВВ
Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетишига электр симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ушбу фожиа оқибатида 52 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nur.kz фавқулодда ҳолатлар бўйича департаментнинг Ақтўбе вилояти бошқармасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ёнғин юз берганидан сўнг ваҳима бошланган. Шунингдек, хабар қилинишича, автобусда йўловчилар сони белгиланганидан ортиқни ташкил этган.
Аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган автобус йўловчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлгани хабар қилинганди. Автобус Ўзбекистондан Россияга кетаётган бўлган.
Мавзуга оид

12:53 / 12.06.2025
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025