Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб тайинланди
Ўзбекистонлик бизнесмен Ғофур Раҳимов Халқаро бокс федерацияси AIBA президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар KUN.UZ‘га маълум қилган.
Бугун халқаро ташкилотнинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтган ва унда Ғофур Раҳимов AIBAнинг вақтинчалик президенти этиб сайланган. AIBAнинг президентлиги учун сайловлар 2018 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади ва унгача Раҳимов вақтинчалик президент вазифасини бажариб туради.

Маълумот учун, Ғофур Раҳимов ўзбекистонлик тадбиркор бўлиб, айни пайтда Осиё бокс ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритади. Аммо AIBA расмий сайтида қайд этилишича, унинг номзоди Россия Федерацияси томонидан кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, AIBAнинг бундан олдинги президенти Ву Чжинг Гуо 2006 йилдан 2017 йилнинг ноябрь ойига қадар ташкилот раҳбари сифатида ишлаганди. Сўнгги 3 ойдан буён эса бу ўрин бўш қолаётганди.
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025