Telegram'нинг App Store'дан ғойиб бўлишига изоҳ берилди

Фото: KUN.UZ
Telegram мессенжери ножоиз контент туфайли иловалар дўконидан ўчирилган. Мессенжер асосчиси Павел Дуров Twitter фойдаланувчиларидан бирининг саволига шундай жавоб берган.
"Биз Apple томонидан фойдаланувчиларимизда ножоиз контентга кириш имкони пайдо бўлгани ва икки илова ҳам App Store'дан ўчирилганидан хабардор қилиндик, - деб ёзади мессенжер муаллифи. - Фильтрлар (ножоиз контентларга қарши) ўрнатилиши билан иловалар App Store'га қайтиши кутилмоқда".
Экспертларнинг сўзларига кўра, Apple ножоиз контентларга жуда кескин муносабатда бўлиб, уни фильтрлашни талаб қилади. "Бизнинг тахминларимизга кўра, Telegram'нинг иловалар дўконига қайтиши зарур қайта ишловлардан сўнг, бир-икки ҳафта давомида рўй беради".
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025