АПЛ. «Тоттенҳэм» Кейн голи эвазига «Арсенал»ни мағлуб этди

Фото: Sky Sports
Англия Премьер-Лигасининг 27-турида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди.
Ўйин тақдирини иккинчи бўлим бошида Ҳарри Кейн томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Футболчи Бен Дэвиснинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини боши билан дарвозага йўллади.
Бу натижадан сўнг, «Тоттенҳэм» 52 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. «Арсенал» 45 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ, 27-тур
Тоттенҳэм – Арсенал 1:0 (0:0, 1:0)
10 февраль, «Уэмбли»
Гол: 1:0 – 49 Кейн.
Тоттенҳэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер, Дембеле, Эриксен, Алли (Ваньяма, 85), Сон Хён Мин (Ламела, 70), Кейн.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Эль-Ненни (Ивоби, 65), Чака (Уэлбек, 86), Уилшер, Ўзил, Мхитарян (Ляказетт, 65), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Мустафи (73), Ламела (79), Дайер (90).
Мавзуга оид

23:12 / 27.04.2025
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025