Huawei смартфонлари суратлар олиш учун энг яхши деб топилди

Фото: Gearburn
Mobile Photography Awards ташкилоти мутахассислари смартфонлар ёрдамида олинган энг яхши суратларнинг 2017 йилги танловига якун ясашди. Унга кўра, Huawei фотолар учун энг яхши смартфон номини Apple’дан тортиб олди.
Ташкилот ходимлари Лондонда яшовчи хитойлик Нан Дэн томондан олинган суратларнинг сифатини юқори баҳолашган. Унинг Huawei Mate 9 ва Huawei P10 смартфонларида олинган суратларнинг юқори сифати мутахассисларнинг ҳайратига сабаб бўлган. Улар смартфонда қандай қилиб бундай ажойиб сифатдаги суратларни олиш мумкинлигидан ҳайратланишган. Apple қурилмаларида олинган суратлар ҳам юқори баҳоланган, бироқ 2-ўринга лойиқ деб топилган.
Таъкидлаш жоизки, мутахассислар Хитой смартфонлари баъзи жиҳатлари бўйича борган сари Apple қурилмаларидан устунликка эришаётганини тан олишмоқда. Аввалроқ OnePlus компаниясининг янги гаджетида пайдо бўладиган юзни таниш функцияси таърифга кўра Apple’никида яхшироқ ишлаши ҳақида маълум қилинганди.
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

16:11 / 12.04.2025