Туркия армияси Африннинг ярмини назорат қилмоқда

Фото: REUTERS / Khalil Ashawi
Туркия армияси Суриянинг Африн шаҳридаги ярим ҳудудни назорат қилмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздаг маълум қилди. Туркия қуролли кучлари бу ерда курд қуролланган тузилмаларига қарши ҳарбий амалиёт олиб бормоқда.
“Туркия қуролли кучлари Африннинг ярмини назорат қилмоқда. Амалиёт бошидан 2795 террорчи йўқ қилинган, улардан 142 та объект, жумладан 112 та аҳоли пункти ва 30 та стратегик тепалик тозаланган”, деб маълум қилган Бўздаг журналистларга.
Туркия армияси амалиётни 20 январдан бери олиб бормоқда.
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025