Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Авиасозлар” бозори олдидаги жанжал аянчли якун топди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2018 йил 12 март куни соат 18.30ларда Оқдарё кўчасида яшаган, муқаддам судланган, 1976 йилда туғилган Н.Б. уйида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Н.Б. "бош мия ёпиқ жароҳати, қон қуйилиши” натижасида ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, 11 март соат 16.00ларда Яшнобод тумани Тузель 3-даҳа 1-уйда яшовчи, хусусий тадбиркор, 1994 йилда туғилган Х.Ё. “Авиасозлар” бозори олдида, ўзаро жанжал оқибатида, Н.Б.нинг юзига қўллари билан урган вақтида, у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олганлиги ва уйига кетганлиги маълум бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида Х.Ё. қўлга олинган.
Мавзуга оид

18:16 / 23.07.2025
“Жиловланмаётган” жиноят: соддалик чегараси ва пихини ёрган фирибгарлар

11:45 / 04.06.2025
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

19:57 / 14.04.2025