Хитой дунёдаги энг йирик кемасозлик компаниясини яратмоқчи

Фото: ТАСС
ХХР ҳукумати иккита энг йирик кемасозлик компанияси - China State Shipbuilding Corp. (CSSC) ва China Shipbuilding Industry Corp. (CSIC) бирлашишига дастлабки рухсатнома берди. Бу ҳақда Bloomberg бир неча манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, агарда бу иш амалга ошадиган бўлсак, кемасозлик бўйича гигант пайдо бўлади, у Хитой компанияларининг ушбу бозордаги асосий рақибларини ортда қолдириши мумкин.
Аниқлик киритилишича, бирлашган компаниянинг даромади 508 млрд юань ($81 млрд)га етади.
CSSC ва CSIC 1999 йилнинг июлида мамлакат мудофаа компаниялари ўртасида рақобат ҳамда самарадорликни ошириш бўйича режалар доирасида ташкил этилганди.
Мавзуга оид

08:56
Хитой Сурхондарёда автомобиль заводи қуриши мумкин

02:08
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди

09:39 / 14.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 120 фоиздан 54 фоизга пасайтиради

23:29 / 13.05.2025