Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Скрипаль иши туфайли чақириқ билан чиқди

Фото: Reuters
ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши бўйича ишда ҳақиқатни аниқлашга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Хитой томонлар ҳалигача барча тан олиши мумкин бўлган хулосага келмаганини алоҳида таъкидлайди.
«Хитой томонининг фикрича, томонлар Скрипаль ишида тезроқ ҳақиқатни аниқлаши лозим. Кўплаб глобал чақириқлар шароитида томонлар совуқ уруш давридек фикрлаш ҳамда қарама-қаршиликдан воз кечиши, халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим», - дея маълум қилган Шуан.
Унинг қўшимча қилишича, томонлар ўзаро ҳурмат ва тенглик принциплари асосида қарама-қаршиликка ечим топиши даркор.
Мавзуга оид

14:22
Тошкентда беш юлдузли «Пекин» меҳмонхонаси қурилади

11:48 / 04.08.2025
Россия ва Хитой ҳарбий машқлари: Япон денгизида манёврлар бошланди

09:59 / 04.08.2025
Ўзбекистон ва Хитой ОТМ ўртасида академик алмашинув дастурлари кенгаяди

23:43 / 03.08.2025