Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов хитойлик ҳамкасби билан учрашди
Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари Ли Вей бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилган.


Расмий учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирликлари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ҳам иштирок этган.
Мавзуга оид

18:33
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

21:38 / 30.07.2025
Гигантга айланиб улгурган Хитой: Ўзбекистон ундан нималарни ўрганса бўлади?

14:57 / 30.07.2025