Саудия Арабистонида 35 йил ичидаги илк кинотеатр очилмоқда

Фото: Reuters
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда 18 апрелда мамлакатда кинотеатрларга киритилган 35 йиллик тақиқловдан кейин илк кинотеатр ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Мамлакат ҳукумати 5 йил ичида бутун мамлакат бўйлаб яна 40 та кинотеатр очмоқчи. Маълум қилинишича, кинотеатрлар бошқа жамоат жойларидан фарқли равишда, эркаклар ва аёллар кинотеатрларига ажратилмайди.
Таъкидланишича, катта экранда кўрсатиладиган илк фильм Marvel студиясининг “Қора пантера” саргузашт фильми бўлади.
Қироллик раҳбарияти кинотеатрларга тақиқлов олинишини 2017 йилда эълон қилганди. Ҳукумат шу тариқа иқтисодиётнинг ривожланишига туртки бермоқчи.
Мавзуга оид

10:38 / 12.06.2025
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025