Tigers яна ғалаба қилди. Шаҳобиддин Зоиров иккинчи очкони қўлга киритди
Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг иккинчи жанги бўлиб ўтди.
-56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров «Venezuela Caciques» вакили Йоэль Финолга қарши рингга кўтарилди. Боксчилар биринчи раунднинг илк сониялариданоқ бир-бирига қаттиқ қаршилик кўрсатди.
Беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers» вакили Шаҳобиддин Зоиров 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 2:0 кўринишини олди.
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025