Украина ҲДК Қримга яқин ҳудудда машқлар ўтказди

Фото: Украина ҲДК / Facebook
Украина қуролли кучларининг ҳарбий-денгиз кучлари Қримга яқин ҳудудда денгиз соҳилини мудофаа қилиш бўйича машқлар ўтказди. Бу ҳақда маҳкаманинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.
«Украина қуролли кучларининг ҳарбий-денгиз кучлари денгиз соҳилини мудофаа қилиш бўйича машқлар ўтказди...», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, денгиз пиёда аскарлари шартли рақибнинг денгиз десанти ҳужумини қайтариш бўйича вазифаларни бажарди ҳамда таҳдид солувчи йўналишларда бўлинмалар манёврини амалга оширди.
Ўз навбатида, артиллерия бўлинмалари ҳам ўқув машғулотларини муваффақиятли ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россиянинг «заиф томони» ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

17:25
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:28 / 17.05.2025
Кремл Путин-Зеленский учрашуви қачон ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди

15:15 / 17.05.2025