Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Марказий Осиёда ягона инсулин дори воситалари заводи ишга тушди
“Zamin Bio Health” жамияти Андижон туманидаги З.М. Бобур массивида Марказий Осиё давлатларида ягона бўлган, қандли диабет билан касалланган беморлар учун инсулин дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди.
Корхонани бунёд этиш ишлари 2016 йилда бошланган эди. Бугунги кунга келиб, қурилиш ва ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш тўлиқ якунланиб, корхона фойдаланишга топширилди.
Маскан чет элдан келтирилган сўнгги русумдаги замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу эса инсулин дори воситасини бугунги кун талабидаги сифат билан ишлаб чиқаришга хизмат қилади. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмаги асосида ташкил этилган корхонада йилига ўртача 10 миллион флакон инсулин дори воситаси тайёрланади. Ишлаб чиқарилган инсулин дорилари нафақат ўз мамлакатимиз аҳолиси учун сотилади, балки қўшни давлатларга экспорт қилиниши кўзда тутилган. Мазкур корхонанинг ишга тушиши натижасида 100 та иш ўрни яратилди.
Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов, “Трастбанк” банки бошқаруви раиси С. Нормухамедов, “Zamin Bio Health” жамияти раҳбарлари сўз олдилар.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025