Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Обамани Россияга таклиф қилди

Фото: ТАСС /Вячеслав Прокофьев
Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШ собиқ президенти Барак Обамани Россияга келишга ва «бўлакларга бўлиб ташланган» Россия иқтисодиётини кўриб кетишга таклиф қилди. Бу ҳақда РФ вазирлар маҳкамаси сайтида хабар берилган.
«Барак Обама бизга келишни хоҳламаяпти. У бизга иқтисодиётимиз бўлакларга бўлиниб ташлаши ҳақида ваъда берганди. Келсин, бу бўлакларни кўриб кетсин», - деди Медведев.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Россия ўзига қарши жорий этилувчи санкцияларга реакция билдириш воситаларини ишлаб чиқди ҳамда стресс-тестдан ўтди.
«Биз бунга бардош бердик. Иқтисодиёт тирик, ижтимоий соҳа ривожланяпти», - деган Медведев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия барбод бўлиши тахмин қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:18 / 02.08.2025
Трамп: «Медведевга айтинглар, тилини тийиб юрсин»

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

19:09 / 31.07.2025
Трамп ва Медведев ижтимоий тармоқларда тортишиб қолди

07:29 / 25.07.2025