Сергели туманидаги мактаб чиқиндихонаси ёнида қўл гранатаси топилди
Бугун соат 8:44да «102» телефон рақамига Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-сонли умумтаълим мактабининг чиқиндихонаси ёнида қўл гранатасига ўхшаш предмет топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа жойига етиб борган мутахассислар кўрсатилган жойда қора рангли, «Учебная» ёзувли машқ қўл гранатасини аниқлашган.
Ҳозирда ушбу қурилманинг қандай қилиб тегишли ўқув биносидан ташқарига чиқиб қолгани сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

11:30
Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

10:02 / 10.04.2025