Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
4 май куни соат 22:13да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра 2018 йил 4 май куни Тошкент вақти билан соат 22:13да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 143 км узоқликда ғарбий йўналишда Тожикистон Республикаси ҳудудида қайд этилган.
Хабарда айтилишича, зилзила магнитудаси марказда 4,3 ташкил этди. Зилзила кучи Гулистонда 3 баллни ташкил этган.
Вазирлик Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаганини тасдиқламоқда. Шунингдек, талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Мавзуга оид

23:11 / 23.07.2025
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

10:02 / 28.06.2025
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими қўлга олинди

13:44 / 27.06.2025