Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик собиқ спортчи ва сиёсатчи Алина Кабаева 35 ёшга тўлди
12 май куни россиялик таниқли собиқ гимнастикачи, сиёсий ва жамоат арбоби Алина Кабаева 35 ёшга тўлди. Кабаева бадиий гимнастика бўйича 2004 йилги Афинадаги Олимпиада чемпиони ҳамда жаҳон ва Европа чемпионатларининг кўп карра ғолиби ҳисобланади.

Кабаева спортдан кетишидан аввал Россия Жамоатчилик палатасининг аъзоси ҳисобланган, спортни тугатгачгина давлат думаси депутатига айланган. 2 йил аввал Алина йирик медиахолдингни бошқариш учун сиёсатдан кетишга қарор қилганди.

Эътиборлиси, Алина Кабаева Тошкентда таваллуд топган. Унинг отаси “Пахтакор”да тўп сурган Марат Кабаев ҳисобланади. Марат Кабаев 2017 йил февралидан бошлаб ўзи асос солган Халқаро ислом бизнеси уюшмасини бошқариб келади.
Мавзуга оид

16:57 / 13.02.2025
Ирина Винер гимнастика бўйича Россия терма жамоасини тарк этди

09:44 / 01.04.2023
«Газпром» Кабаева академиясига 2 млрд рублга бино совға қилган - ОАВ

22:29 / 03.06.2022
Европа Иттифоқи ҳам Алина Кабаевага қарши санкция жорий қилди

09:49 / 15.05.2022