Жаҳон | 17:43 / 16.05.2018
18617
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Ал-Қудс бўйича позицияси маълум қилинди

Фото: РИА Новости /Михаил Воскресенский

Россиянинг Ал-Қудс мақоми бўйича позицияси ўзгаришсиз қолади, дея маълум қилди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова. Унинг сўзларига кўра, шаҳар икки мустақил давлат – Фаластин ва Исроилнинг пойтахтига айланиши лозим. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Шуни тасдиқлашни хоҳлаймизки, Россиянинг Ал-Қудс бўйича позицияси ўзгаришсиз қолади. Шаҳар икки мустақил давлат – Фаластин ҳамда Исроилнинг пойтахти бўлиши – ҳамда барча учта монотеистик диндагилар учун очиқ қолиши лозим», - дея айтиб ўтди Захарова брифингда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Араб давлатлари лигаси Ал-Қудс бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши хабар берилганди.

 

Мавзуга оид