Эркак бозорда сотиб олинган граната портлаб кетгани туфайли ҳалок бўлди

Фото: Sudouest
Франциядаги Дамлевьер коммунасида яшовчи шахс эски буюмлар бозорида граната сотиб олди ва у портлаб кетгани туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sudouest портали прокурорга асосан ёзмоқда.
Портлаш 27 май куни эрталаб эркакнинг гаражида, у граната билан қандайдир ишларни амалга оширганидан сўнг юз берган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, у ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа жойига сапёрлар чақирилди, сабаби яна бир нечта граната топилди, деб хабар берган прокурор. Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган шахс «коллекционер» бўлган.
Ўқ-дорилар сотувчиси қўлга олинди, унга қасддан содир этилмаган қотиллик бўйича айбловлар қўйилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ундан яна бир гранатани топишган, бу шахс уни ҳам сотиб юборишни режалаштиргани айтилмоқда.
Мавзуга оид

18:14 / 05.05.2025
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда

23:49 / 29.04.2025