Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги масжидларда хатмоналар бошланди
Бугун, 29 май кунидан эътиборан Тошкент шаҳридаги масжидларда, жумладан «Хасанбой» жоме масжидида Қуръон Карим хатмонаси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар бермоқда.

«Рамазон кечаларида дунё масжидлари қаторида юртимиз масжидларида ҳам ўтказилаётган хатми Қуръон таровиҳларида юртдошларимиз Аллоҳ таолонинг буюк Каломига муҳаббат ила соме бўлиб бормоқдалар. Бугун 29 Май санасида Тошкент шаҳридаги «Ҳасанбой» жоме масжидида Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Юнусобод туманида жойлашган мазкур масжидда қорилар Абдурауф Каримов, Жалолиддин Мирзақулов, Муҳаммаджон Ҳўжаев Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқиб, хатмона қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

12:59 / 31.07.2025
ДХХ: Тошкентда сифатсиз дори воситалари тўхтатиб қолинди

11:56 / 23.06.2025
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

14:15 / 09.04.2025