Mail.ru Group Туркия бозорида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Россиянинг Mail.ru Group ва Туркиянинг Turkcell компаниялари интернет-хизматлар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокараларни бошлади. Гап ижтимоий медиа ва электрон почта соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида кетмоқда.
“Бу стратегик ҳамкорлик биз бу соҳада биринчи ва етакчи ўйинчилардан айланишимизга кафолат беради ва хизматларимизни бутун дунё бўйлаб экспрот қилиш ва рақобатчиликнинг янги соҳасини яратишга имкон беради”, деб айтган Turkcell раҳбари Каън Терзиўғлу.
Mail.Ru Group Россиядаги йирик интернет-компаниялардан ҳисобланади. Унинг активлари орасида электрон почтаси, учта ижтимоий тармоқ бор. Компания портфелида Warface, Armored Warfare, Skyforge ва Perfect World каби ўйинлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, Mail.Ru Group’га ICQ, Agent Mail.Ru ва TamTam каби мессенжерлар тегишли.
Мавзуга оид

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025