Ўзбекистон | 19:38 / 04.06.2018
8735
1 дақиқада ўқилади
Azerbaijan Airlines Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри рейс очмоқда

Фото: avsimrus.com
Azerbaijan Airlines Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсни очмоқда. Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар берилади.
«Azerbaijan Airlines 2018 йилнинг 30 июнидан Бокудан Ўзбекистон пойтахти - Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри рейсларни очмоқда», - дейилади хабарда.
Рейслар ҳафтасига бир маротаба (шанба), 1 августдан эса - ҳафтасига икки мартадан (чоршанба ва шанба) амалга оширилади.
Бир томонга нархлар 325 манат (тахминан 1,5 млн сўм)дан бошланади.