Бухорода икки киши зовурда чўмилаётганида чўкиб кетди

Иллюстратив фото/123RF
9 июнь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшаган И.И. ва Ромитон туманида яшаган О.М.лар Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурда чўмилаётганларида эҳтиётсизликлари оқибатида сувга чўкиб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жасадлар сувдан топиб олинган.
«Ҳурматли фуқаролар, турли хил чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025