Рецидивист Франция қамоқхонасидан вертолётда қочди
25 йилдан бери қамоқ жазосини ўтаётган рецидивист Редуан Фаид Франциядаги қамоқхонадан вертолёт ёрдамида қочди, деб ёзади Parisien газетаси.

Манбага кўра, жиноятчи якшанба куни эрталаб Париж остидаги Сен ва Марна департаменти қамоқхонасидан қочган. Маълум бўлишича, қамоқхонадан қочишда Фаидга уч нафар қуролланган шериги ёрдам берган.
Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган, Фаид жазо ўтаётган жойини Бельгияда рўйхатдан ўтган вертолётда тарк этган. Кейинроқ вертолётни шаҳар чеккасида ёнган ҳолатда топишган.
Беш йил аввал ҳам Фаид қамоқхонадан қочишнинг уддасидан чиққанди. Ўшанда у қамоқхона деворини портлатиб, муассасанинг бир неча ходимини гаровга олган эди.
Мавзуга оид

22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба

01:01 / 17.04.2025