40 ёшга тўлмаган энг нуфузли одамлар рўйхати эълон қилинди
Жорий йилда Fortune нашри талқинига кўра 40 ёшга тўлмаган энг нуфузли одамлар рўйхатидаги 1-ўринни Instagram асосчиларидан бири ва бошқарувчиси, 34 ёшли Кевин Систром ва Facebook асосчиси, 34 ёшли Марк Цукерберг бўлишдилар. Рейтингни тузувчилар Instagram’нинг 2018 йилда фойдаланувчилари сони 1 млрддан ошиб кетганини, Facebook эса онлайн-рекламадан миллиардлаб доллар ишлаб топаётганини таъкидлаб ўтишган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters
Рўйхатда 2-ўринни Lyft транспорт компанияси бошқарувчилари Логан Грин ва Жон Зиммер эгаллаган. Fortune уларни охирги ўн йилликдаги энг муваффақиятли ёш тадбиркорлардан бирлари деб атаган. 3-ўринни Хитойнинг Meituan-Dianping интернет-компанияси ҳамасосчиси ва бош бошқарувчиси, 39 ёшли Ван Син эгаллаган.
Рейтингдан, шунингдек, Walmart, Dropbox, General Motors, Airbnb, Vimeo, Snap, Glossier, Grab вакиллари ўрин олишган. Рўйхатдан ўрин олган ягона сиёсатчи Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн бўлган.
Шунингдек, Telegram асосчиси Павел Дуров рейтингга илк бор киритилган ва 25-ўринни эгаллаган.
Ўтган йилги рейтингда 1-ўрин Франция президенти Эммануэль Макронга берилганди.
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади

21:55 / 01.04.2025
Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди

21:04 / 19.03.2025