Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Торонтодаги отишма ҳақида янги маълумот берилди, ҳалок бўлганлар бор

Фото: Chris Helgren/Reuters
Канаданинг Торонто шаҳрида юз берган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 13 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда CBC News хабар қилмоқда.
Барча жабрланувчилар шифохоналарга олиб кетилди. Полициянинг тасдиқлашича, улар орасида бўлган ёш қиз ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Ўқ узган шахс полициячилар билан отишма натижасида ўлдирилган. Зобитлар орасида ҳеч ким жароҳат олмагани айтиляпти.
Полиция вакили Марк Ругашнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда рўй берган ҳодиса терроризм билан боғлиқ эканига доир аниқ далил йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Торонтода отишма юз бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

10:08 / 29.07.2025
Нью-Йорк марказида отишма: 5 киши ҳалок бўлди

22:21 / 07.07.2025
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

19:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин

18:15 / 03.07.2025