Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Инха Университетига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги Инха Университети (IUT) ректори вазифасини бажарувчисини тайинлади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Музаффар Жалолов пойтахтдаги Инха Университети тарихидаги учинчи ректор бўлди. Бу тайинловга қадар у UNICON.UZ Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Жалолов IUT'нинг иккинчи ректори Сарвар Бобохўжаевнинг ўрнини эгаллади. Бобохўжаев июнь ойида Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Таъкидлаш жоизки, Инха университетининг биринчи ректори айни дамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири сифатида фаолият юритаётган Шерзод Шерматов бўлган.
Мавзуга оид

18:23
Тошкентдаги пляжда дам олувчилардан бири чўкиб кетди

14:28
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

22:20 / 30.07.2025
Tashkent City Mall'да JW Marriott меҳмонхонаси очилади

14:13 / 30.07.2025