Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик 3 курашчи ярим финалга чиқди, яна 3та медал нақд

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.
Ўзбекистон курашчилар жамоасининг бугунги баҳслардаги 4 нафар вакилидан 3 нафари чорак финалда иштирок этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
-63кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мухлиса Абдумаликова чорак финалда Хитой Тайпей вакили Ли Вантинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу вазн тоифасидаги Дилдор Шерметова ҳам чорак финалда Хитой Тайпей вакилига қарши гиламга чиқиб, 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Энди Дилдор Рўзметова ярим финалда индонезиялик Шифа Ҳасаний Нажму билан, Мухлиса Абдумаликова эса мўғулистонлик Баярбат Басанжаргал билан беллашади.
-81 кг вазн тоифасидаги Сарвар Шомуродов эса чорак финалда тожикистонлик Акмал Муродовни мағлубият этиб, ярим финалга ўтди. У финал йўлланмаси учун эронлик Илёс Али Акбарига қарши гиламга чиқади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик уч курашчи Осиё ўйинларида яна 3 медални нақд қилди.
Мавзуга оид

16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди

12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади

10:57 / 25.11.2024
Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

08:35 / 24.05.2024