7 ёшли бола iPhone учун янгиланган iOS 12’ни бузиб кирди

Фото: Getty Images
Етти ёшли бола iPhone учун янгиланган iOS 12 тизимининг янги хусусиятларидан бирида камчиликни топди. Бу ҳақда боланинг отаси, Reddit’нинг PropellerGuy никли фойдаланувчиси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бола «Экран вақти» функцияси чекловларини четлаб ўтишга муваффақ бўлди. У, бошқа нарсалар қаторида, ота-оналарга бола қанчадан бери ўйин ўйнаётганини назорат қилиш имконини беради. Ўйин вақти тугаганидан сўнг, унинг ўғли дастурни ўчириб юбориб, App Store’даги «Харидлар» бўлимидан қайта ўрнатган ва чекловсиз ўйнашни давом эттирган.
Ота фарзанди ўйинлар учун ҳаддан ташқари кўп вақт ажратаётганини пайқаб қолган ҳамда фақатгина бир неча кундан сўнг бунинг сирини сўраган. «Мен ҳатто ғазабланмаяпман. Мен ҳайратга тушдим», - дея маълум қилди у.
iOS 12 17 сентябрь куни чиқарилди. Янгиланишнинг аксарияти тезлик ва ишни оптималлаштириш билан боғлиқ. Бундан ташқари, ҳар ҳафтада смартфон фойдаланувчи иловаларда қанча вақт ўтказганини кўрсатувчи жадвални тузиб чиқади.
Мавзуга оид

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

09:03 / 21.04.2025