Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда машинист ёрдамчиси ток уриши оқибатида вафот этди
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вилояти Асака туманидаги "Ахтачи" темир йўл бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
27 сентябрь куни соат 01:15да “Қўқон” локомотив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Баҳромов Достонбек тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг устига чиқади.
Достонбек юқори кучланишли электр токига эҳтиётсизлиги оқибатида тегиб кетиб, ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этади.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025