Facebook: iPhone эгалари учун 3D-сурат ишлаш имкони пайдо бўлди
Facebook iPhone 7 Plus, 8 Plus, X ёки XS смартфонларида олинган суратлар базасида 3D-тасвирлар яратиш имконини бермоқда. Портрет режимида олинган суратлар тасвир чуқурлигига оид маълумотларни сақлаб қолади, дея изоҳ берилади компанияда.
Оддий суратдан яхши 3D-тасвир яратиш учун шаффоф объектлар (масалан, пластик ёки шиша)ни четлаб ўтиш ва контраст фонлар ҳамда деталларни танлаш керак.
3D-суратларни Oculus Go ёки Firefox'даги Oculus браузери ёрдамида оддий смартфонда ҳам, VR'да ҳам кўриш мумкин. Кейинчалик бу функциядан нафақат iPhone, балки бошқа смартфонларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

16:14 / 11.04.2025