Хиллари Клинтондан махфий маълумотдан фойдаланиш ҳуқуқи олиб қўйилди

Фото: Brian Snyder/Reuters
АҚШ собиқ давлат котиби, президентликка собиқ номзод Хиллари Клинтондан ҳукуматнинг махфий маълумотларига кириш ҳуқуқи олиб қўйилди. Бу ҳақда Давлат департаментининг хатида айтилади, у Politico томонидан эълон қилинди.
Клинтон жорий йилнинг 30 августидан бошлаб махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Таъкидланишича, бу унинг илтимосига кўра амалга оширилган.
Бундан ташқари, Клинтоннинг ёрдамчиси Шерил Майлз, шунингдек, номлари ошкор этилмаган яна тўрт киши махфий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Барак Обамада 2016 йилги сайловлар бўйича махфий режа бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:55
Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

13:32